"ОФК томонидан уларга нимадир дейилган бўлса керак"!
Хабарингиз бор, кеча Ўзбекистон ОТЖ Японияни 2:0 ҳисобида таслим этиб, Осиё кубоги финалига йўл олди. Учрашувдан сўнг термамиз аъзоси Отабек Жўрақўзиев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- Ўйинлар кўп бўлгани туфайли майдон ҳолати ёмонлашиб кетган.
- Майда фолларга келадиган бўлсак, баъзида улар ўйнашга имкон беряпти, баъзида эса йўқ. Билмадим, ОФК томонидан уларга нимадир дейилган бўлса керак.
- Японларни ўйинини яхши кўриб чиқдик. Улар 3-зонада кўпроқ прессинг қилишяпти. Биринчи зонада, яъни ўз жарима майдонлари атрофида одамни кўпайтиришга уриняпти.
- Бошида рақибни ўрганиб олдик. Шу туфайли 20-дақиқадан сўнг ўйинимиз очилиб кетди.
- Танаффусда ҳам Кападзе анча далда берди. Иккинчи бўлимда рақиб чарчаб қолишини у бизга айтди. Шу туфайли ҳам учрашув назорати бизга ўтди.
- Бугун Владимир Назаров ҳам ўзини яхши кўрсатди. Чорак финалда ҳам серияда у бизни қутқариб қолганди. Менимча, катта жамоаларда ҳар кимнинг ўрнини боса оладиган футболчилар топилади.
Фикрлар