ОФК: Умар Абдулраҳмон ҳам жазога тортилди
Ads

"Ал Айн" клуби ярим ҳимоячиси Умар Абдулраҳмон ОФК Тартиб-интизом қўмитаси қарорига мувофиқ жаримага тортилади.

Осиё чемпионлар лигасининг дастлабки финал учрашувидан сўнг ОФК матбуот хизмати Умар Абдулраҳмондан телевидение учун қисқа интервью беришини сўраган, аммо "араб юлдузи" бу таклифни кескин рад этган ва кийиниш хонаси томон йўл олган. 

ОФК Чемпионлар лигаси 2016 йилги регламентининг 57.3-бандига мувофиқ, ОФК матбуот хизмати ўйиндан сўнг исталган футболчини ёки жамоа расмий вакилларини  телевидение учун қисқа интервью беришга таклиф этиши мумкин ва футболчи ёки жамоа расмийлари бунга амал қилишга мажбурлар. 

Шу сабабли ОФК Тартиб-интизом қўмитаси Умар Абдулраҳмонни  10,000 АҚШ доллари миқдорида жаримага тортади. Бу тўлов қарор кучга кирган кундан бошлаб 30 кун ичида тўланиши шарт. Шунингдек, Умар Абдулраҳмон томонидан шу ёки шунга ўхшаш қоидабузарликлар яна такрорланса, ОФК Тартиб-интизом қўмитаси янада жиддийроқ жазо қўллаши ҳақида футболчини огоҳлантирди.