Оғир атлетика. Бугун 3 нафар спортчимиз Осиё чемпионатида супачага чиқади
Тошкент оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қилмоқда.
Бугун 3 нафар спортчимиз медаллар учун курашга қўшилади. Хусусан, 55 кг вазн тоифасида Озода Ҳожиева ҳамда Лайло Полвонназирова ўз юришини бошлайди. Ҳар икки вакилимизнинг чиқиши 13:00 дан сўнг старт олади.
Шунингдек, кечки дастурда ҳам ўзбекистонлик спортчи ўз омадини синаб кўради. 61 кг вазндаги Диёрбек Рўзметов 18:30 дан бошланадиган баҳсларда иштирок этади.
Вакилларимизга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!
Фикрлар