Оғир атлетика. Чирчиқда кичик ўсмирлар ўртасида (U15) Ўзбекистон чемпионати бошланди

Бугун Чирчиқ шаҳрида кичик ўсмирлар ўртасида (U15) Ўзбекистон чемпионати старт олди. Қайд этиш лозимки, бу галги мамлакат биринчилигида 300 нафардан ортиқ ёш полвонлар ғолиблик учун баҳс олиб боради.

Мусобақанинг дастлабки кунида қизлар ўртасида -33, -36 ҳамда -40 кг вазн тоифаларида, ўғил болалар ўртасида эса -36 кг вазн тоифасида баҳслар ўтказилди.

Қуйида иккикураш натижасига кўра ғолиб ва совриндорлар рўйхати билан таништириб ўтамиз:

-33 кг (қиз болалар)

Олтин - Солиҳа Баҳодирова - 78 кг (Самарқанд в.)

Кумуш - Шахноза Турдиалиева -  77 кг (Қарши ОПСТТМ)

Бронза - Махлиё Жуманазарова - 68 кг (Қашқадарё в.)

-36 кг (қиз болалар)

Олтин - Шодиёна Аҳмаджонова - 84 кг (Наманган в.)

Кумуш - Зарина Рузметова -  82 кг (Хоразм в.)

Бронза - Фаришта Саидхўжаева - 78 кг (Тошкент в.)

-40 кг (қиз болалар)

Олтин - Шахзода Абдумуталова - 99 кг (Навоий ОПСТТМ)

Кумуш - Гулбану Упаева - 98 кг (ҚҚР)

Бронза - Гулчехра Дониёрова - 95 кг (Навоий ОПСТТМ)

-36 кг (ўғил болалар)

Олтин - Хамдамбой Дўланов - 100 кг (Наманган в.)

Кумуш - Ойбек Абдулҳакимов - 99 кг (Термиз ОПСТТМ)

Бронза - Жонибек Худойбердиев - 95 кг (Тойлоқ ОПСТТМ)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!