Оғир атлетика. Ҳожиакбар Олимовдан олтин ва кумуш медаллари

Юртимизда бўлиб ўтаётган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатидан яна бир хушхабар!

Ёш оғир атлетикачимиз Ҳожиакбар Олимов ажойиб иштироки билан олқишларга сазовор бўлди. -89 кг вазн тоифасида иштирок этган Олимов даст кўтариш машқида 145 кг билан кумуш, силтаб кўтаришда эса 192 кг билан олтин медалга сазовор бўлди. Икки кураш ҳисобида 337 кг қайд этган полвонимиз шоҳсупанинг иккинчи поғонасига кўтарилди.

Алиризо Моени (Эрон) - 357 (166+191) кг
Ҳожиакбар Олимов (Ўзбекистон) - 337 (145+192) кг
Али Кешткар (Эрон) - 327 (141+186) кг

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!