Оғир атлетика. Жаҳон чемпионатида илк медаллар қўлга киритилди

Дуррес шаҳри (Албания) мезбонлик қилаётган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси илк медалларига эга чиқди. -81 кг вазн тоифасида супага чиққан Диёрбек Эрматов 1 та олтин ва 2 та бронза медалларига сазовор бўлди.

Ҳамюртимиз ўзининг севимли даст кўтариш машқида 145 кг билан энг юқори натижа қайд этди. Силтаб кўтаришдаги 169 кг ва икки курашдаги 314 кг уни шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилишини таъминлади.

Леван Очигава (Грузия) - 322 (143+179) кг

Да Ҳе Квон (Ж.Корея) - 316 (142+174) кг

Диёрбек Эрматов (Ўзбекистон) - 314 (145+169) кг

Манба: МОҚ

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!