Оғир атлетика. Жаҳон чемпионатида илк олтин медални қўлга киритдик!

Саудия Арабистони мезбонлик қилаётган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатидан хушхабар!

Бундан бироз аввал эркаклар ўртасида -81 кг вазн тоифасидаги баҳсларда иштирок этган ҳамюртимиз Муҳаммадқодир Тоштемиров даст кўтариш машқида 164 кг натижа қайд этган ҳолда олтин медални қўлга киритди.

Силтаб кўтариш машқида эса спортчимиз 188кг билан натижа кўрастди. Иккикурашдаги умумий 352кг якунда Муҳаммадқодирга бронза медалини тақдим қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!