Оғир атлетика. Кенесбаевдан яна 3 та медаль

Пойтахтимизда ўтаётган оғир атлетика бўйича қитъа биринчилигининг навбатдаги кун беллашувлари ниҳоясига етди.

89 кг вазн тоифасидаги полвонлар қарама-қаршилигида вакилимиз Бегис Кенесбаев 3 та кумуш медалини қўлга киритди. У даст кўтаришда 129, силтаб кўтаришда 164 кг вазндаги тошни ўзига бўйсундирди. Шу тариқа, Бегис туркманистонлик Сапарали Мухиевдан кейин иккинчи бўлди.

Сапарли Мухиев (Туркманистон) – 300 (135+165) кг
Бегис Кенесбаев (Ўзбекистон) – 293 (129+164) кг
Ҳусайн Ҳусайн (Баҳрайн) – 288 (127+161) кг.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!