Оғир атлетика. Осиё чемпионатида яна биттадан олтин ва бронза қўлга киритдик

Тошкентда оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати давом этмоқда.

73 кг вазн тоифасидаги спортчимиз Диёрбек Эрматов 287 кг натижа билан терма жамоамиз ҳисобига навбатдаги медалларни қўшиб қўйди.

Даст кўтариш машқида Диёрбек 129, 134, 137 кг билан қозоғистонклик ва таиландлик рақибларини ортда қолдириб, олтин медалга сазовор бўлди.

Силтаб кўтариш машқини ҳамюртимиз 146 кг билан бошлади, иккинчи уринишда 150 кг вазнни осонлик билан ўзига бўйсундирган Диёрбекка учинчи уриниш - 154 кгда бироз омад етишмади.

Иккикурашда 287кг билан Диёрбек бронза медалига эга чиқди.

Мазкур ғалаба билан спортчимизни табриклаймиз!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!