Оғир атлетика. Ўзбекистон кубоги якунланди

4 кун давомида Ўзбекистон давлат Жисмоний тарбия ва спорт университети манежида бўлиб этган оғир атлетика бўйича мамлакат кубоги якунига етди. Унда 130 нафар эркак ва аёл спортчи ғолиблик учун супачага чиқди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Манбага кўра, спортчилар 10 тадан вазн тоифасида мусобақалашди. Медаллар жамғаришда Тошкент вилояти жами 9 та медаль (5 та олтин, 4 та кумуш, 3 та бронза) билан 1-ўринни эгаллади. 2-натижани умумий 8 та медаль (3-4-1)  билан Самарқанд спортчилари қайд этишган бўлса, кучли учликни 9 та медаль  (2-5-2) тўплаган Хоразм вилояти полвонлари якунлаб беришди. 

Очко ҳисобига кўра энг яхши эркаклар жамоаси: Самарқанд

Энг яхши аёллар жамоаси: Хоразм

Энг яхши эркак спортчи: Адҳамжон Эргашев (Наманган)

Энг яхши аёл спортчи: Нигора Абдуллаева (Бухоро)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!