Оғир атлетика. Ўзбекистон терма жамоаси ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 12 медаль қўлга киритди
Жорий йилнинг 22-26-май кунлари Перу пойтахти Лима шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.
Ушбу мусобақада иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари якунда 2 та олтин, 6 та кумуш, 4 та бронза, жами 13 та медал қўлга киритган ҳолда дунёнинг 50 га яқин давлати орасида умумжамоа ҳисобида 7-ўринни эгаллади.
Лимадаги жаҳон чемпионатида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларимизни яна бир бор таништириб ўтамиз:
Маржона Абдумуталова:
Даст кўтариш: 82 кг (бронза)
Силтаб кўтариш: 100 кг (кумуш)
Иккикураш: 182 кг (бронза)
Руслан Раҳматжонов:
Даст кўтариш: 139 кг (кумуш)
Силтаб кўтариш: 172 кг (олтин)
Иккикураш: 311 кг (олтин)
Бекзод Ғофиржонов:
Даст кўтариш: 141 кг (бронза)
Силтаб кўтариш: 183 кг (кумуш)
Иккикураш: 324 кг (бронза)
Омадилло Олимов:
Даст кўтариш: 150 кг (кумуш)
Силтаб кўтариш: 195 кг (кумуш)
Иккикураш: 345 кг (кумуш)
Фикрлар