Оғир атлетика. Руслан Нурудинов жаҳон чемпионатида 2 марта ғолиб чиққан ўзбекистонлик илк оғир атлетикачига айланди

Колумбиядан навбатдаги хушхабар. Ҳамюртимиз Руслан Нурудинов дунё биринчилигида -109 кг вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпионлигини қўлга киритди. Бу билан андижонлик полвонимиз икки бор жаҳон чемпионлигига эришган биринчи ўзбек оғир атлетикачисига айланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Манбага кўра, Нурудинов даст кўтариш машқида 177 кг, силтаб кўтаришда 220 кг ва умумий ҳисобда 397 кг билан ушбу вазн тоифасида тенгсиз эканини кўрсатиб, 3 йўналишда олтин медалларга эгалик қилди. Бу унинг фаолиятида дунё биринчилигидаги иккинчи чемпионлик. Ҳамюртимиз энг яқин таъқибчисини 8 кгга ортда қолдиришга эришди.

Оғир атлетика бўйича ЖЧ
Эркаклар, -109 кг:

1-ўрин - Руслан Нурудинов (Ўзбекистон) - 397 (177+220) кг
2-ўрин - Гиорги Чхеидзе (Грузия) - 389 (170+219) кг
3-ўрин - Рафаел Кастилё (Колумбия) - 388 (174+214) кг

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!