Оғир атлетика. Руслан Раҳматжонов жаҳон чемпионатида тенгсиз бўлди!

Перу пойтахтидан хушхабарлар келиши давом этмоқда.

Бундан бироз аввал эркаклар ўртасида -81 кг вазн тоифасида “А” гуруҳида супачага кўтарилган ҳамюртимиз Руслан Раҳматжонов даст кўтаришда 139 кг натижа билан кумуш, силтаб кўтаришда 172 кг натижа билан олтин ҳамда иккикураш якунига кўра 311 кг натижа билан олтин медалга сазовор бўлди. 

Даст кўтариш: 139 кг (кумуш)
Силтаб кўтариш: 172 кг (олтин)
Иккикураш: 311 кг (олтин)

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ аёллар ўртасида -59 кг вазн тоифасида супачага кўтарилган ҳамюртимиз Маржона Абдумуталова даст кўтаришда бронза, силтаб кўтаришда кумуш ва иккикураш натижасига кўра бронза медалини қўлга киритган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!