Оғир атлетика. Турсуной Жабборова мутлақ чемпион, Камола Каримовада 3 та медаль

Тошкентда якунланиб бораётган ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги қитъа биринчилигида оғир вазн тоифасида қизлар беллашуви тугади.

Таниқли вакиламиз Турсуной Жабборова -87 кг вазн тоифасида қитъамиз ёшлари орасида тенгсиз эканини яна бир бор исботлади. Шунингдек, ушбу вазнда Камола Каримова 3 та бронза медалларига эга чиқди.

Ёшлар, -87 кг:
Турсуной Жабборова (Ўзбекистон) – 235 (108+127) кг
Хо Пхонг (Ветнам) – 194 (88+106) кг
Камола Каримова (Ўзбекистон) – 182 (77+105) кг.

Мазкур ғалабалар билан вакилларимизни табриклаб қоламиз!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!