Оғир атлетикачиларимиз қитъа чемпионатида яна бир бронза медалига эга чиқди
Тошкентда ўтаётган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига навбатдаги медал расмийлаштирилди.
Ўсмирлари ўртасида -60 кг вазн тоифасида иштирок этган Азизбек Дадажонов бронза медали соҳибига айланди. Ҳамюртимиз силтаб кўтариш машқида 134 кг билан шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди.
Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.

Фикрлар