Оғир атлетикачимиз Акбар Жўраевдан 3 та кумуш медаль

Хитойнинг Нинбо шаҳрида оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати беллашувлари давом этмоқда. Бугун ҳам мусобақада иштирок этган вакилимиз терма жамоамиз ҳисобига навбатдаги медалларни тақдим қилди.

-109 килограмм вазн тоифасида баҳс олиб борган Акбар Жўраев даст ва силтаб кўтариш, шунингдек, икки кураш бўйича 3 та кумуш медалга эгалик қилди. Эътиборли жиҳати, силтаб кўтариш машқи бўйича 3 иштирокчи бир хил 225 килогармм натижа қайд этишган эди, бироқ уринишлар бўйича ҳамюртимиз якунда яна кумуш медаль билан тақдирланди. Бу ҳақида МОҚ хабар бермоқда. Батафсил:

Оғир атлетика бўйича ОЧ. Хитой
Эркаклар, -109 кг:
1.Чже Ян (Хитой) – 417 кг (192 кг + 225 кг)
2. Акбар Жўраев (Ўзбекистон) – 410 кг (185 кг + 225 кг)
3. Али Ҳошимий (Эрон) – 406 кг (180 кг + 25 кг)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!