Оғир атлетикачимиз ЖЧда 2 та кумуш медаль олди
Шу кунларда АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. МОҚ хабар беришича, мусобақада баҳсларга киришган вакилимиз Оғабек Нафасов йигитлар ўртасида 55 кг вазн тоифасида ўтказилган беллашувда кумуш медалга сазовор бўлди.
Юртдошимиз даст кўтариш машқини 102 кг билан якунлаб, бу йўналишнинг кумуш медалини ўзини қилди. Силтаб кўтариш машқида эса 121 кг натижа қайд этди. Икки кураш бўйича 223 кг жамғара олган Нафасов умумий ҳисобда ҳам шоҳсупанинг иккинчи поғонасига кўтарилишга муваффақ бўлди.
Бу вакилларимизнинг ушбу ЖЧда қўлга киритган дастлабки медали эди. Бундан кейин баҳсларга киришадиган ёш полвонларимизга ҳам омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.
Оғир атлетика. Ўсмирлар ўртасида ЖЧ
Йигитлар, -55 кг:
1.Серхио Массидда (Италия) – 228 кг
2. Оғабек Нафасов (Ўзбекистон) – 223 кг
3.Хосе Перальта (Мексика) – 217 кг
Фикрлар