Оғир атлетикачимиз олтин, кумуш ва бронза медалини кўлга киритди!

CHERY AUTO

Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида VI Ислом Бирдамлиги ўйинлари давом этмоқда.

Tecno

Ўзбекистон делегацияси учун бугунги беллашувлар муваффақиятли бошланди. Оғир атлетика баҳсларида -65 кг вазн тоифасида иштирок этган Адҳамжон Эргашев даст кўтариш машқида 134 кг билан бронза медалга эга чиқди.

Шунингдек, ҳамюртимиз (-65 кг) силтаб кўтариш машқида 170 кг билан олтин, икки кураш ҳисобида эса 304 кг билан кумуш медални қўлга киритди.

Шу тариқа, вакилимиз ушбу мусобақада барча турдаги медалларни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!