“Оғир бўлишини билардик!”

“Реал” бош мураббийи Зинедин Зидан УЕФА Чемпионлар лигасининг чорак финал жавоб учрашувида “Ливерпуль”га қарши ўтказилган учрашувдан кейин ўз фикрини билдирди.

- Биз оғир ўйин бўлишини билардик. Лекин кутган мақсадимизга эришдик ва кейинги босқичга йўлланма олдик.

Мен яхши ўйнадик, босимни енгиб ўтдик ва бу муваффақият билан фахрланишимиз керак, деб ўйлайман. “Ливерпуль” тезкор ўйин кўрсатишини олдиндан билардик. Улар дастлабки 15 дақиқада жуда зўр ўйнади ва бу табиий ҳолат.

Чемпионлар лигасининг чорак финалида тезликни ошириш керак ва биз буни уддаладик, - деди Зинедин Зидан.

Икки учрашув натижасига кўра, ливерпулликлардан 3:1 ҳисобида устун келган мадридликлар ярим финал босқичида “Челси” билан рақобатлашади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар