
Оҳангаронда мотоспорт бўйича катта мусобақа ўтказилади
Ўзбекистон Миллий автомобиль ва мотоцикл федерацияси (НАФКУ) мотоспортчилар ва жамоаларни 2025 йил 9–10 август кунлари Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳрида бўлиб ўтадиган "ТУРОН ENDURO CUP" мотоспорт бўйича очиқ кубокда иштирок этишга таклиф қилади.
Мусобақа дастурида – Марказий Осиё ва Осиё минтақасидан спортчилар иштирокида эндуро йўналишида қийин ва қизиқарли пойгалар режалаштирилган. Юқори рақобат ва бой дастурга эга бўлган жонли спорт тадбири кутилмоқда.
Иштирок этиш учун ариза 2025 йил 29 июлгача қабул қилинади.
Комментарии