ОКМК - "Ал-Иттиҳод" ўйинини сингапурлик ҳакам бошқариб боради

ОКМК жамоаси 27 ноябр куни ОФК Чемпионлар лигаси 5-тури доирасида Саудия Арабистонининг Ал Иттиҳод клубини қабул қилади. Мазкур беллашувда сингапурлик Муҳаммад Тақи бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси ишлайди.

ОФК Чемпионлар лигаси. 5-тур

27 ноябрь, душанба

ОКМК (ЎЗБЕКИСТОН) – "АЛ-ИТТИҲОД" (САУДИЯ АРАБИСТОНИ)

Бош ҳакам: Муҳаммад Тақи Ал Жафари бин Жаҳари (Сингапур)

Ёрдамчи ҳакамлар: Ронни Коҳ Мин Киат, Абдул Ҳаннан бин Абдул Ҳасим (иккаласи Сингапур)

Захира ҳаками: Виват Жумпаон (Таиланд)

ВАР: Ҳамис Муҳаммад Ал Марри (Қатар)

АВАР: Муҳаммад Аҳмад Муҳаммад (Қатар)

Назоратчи: Носир Дарвеш Мустафа Ал Гафари (Иордания)

Комиссар: Санжай Кумар (Ҳиндистон)

Маҳаллий медиа офицер: Юлия Панина

Маҳаллий бош координатор: Диёр Хотамқулов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!