ОКМК - "Металлург" жамоаларининг ўзаро ўйинлар статистикасида устунлик кимда?

Суперлиганинг 10-турида Тошкент дербисига гувоҳ бўламиз. ОКМК - "Металлург" иштирокидаги беллашувга ҳам қизиқиш катта.

ОКМК ҳамда “Металлург” жамоалари ўртасидаги Тошкент вилояти дербиси сўнгги йилларда муросасизлиги билан барчанинг диққат эътиборида бўлиб келаяпти. Мазкур жамоалар бугунгача 32 марта тўқнаш келиб, шулардан 13 тасида олмалиқликлар, 16 тасида бекободликларнинг қўли баланд келган. Фақатгина 3 та ўйинда томонлар дурангга имзо чекишган, холос. Тўплир фарқидаги кичик устунлик ҳам шимолликлар томонида – 55:52. 

Жамоаларнинг Олмалиқдаги учрашувлари тарихига тўхталадиган бўлсак, мезбонларнинг яққол устунлигини кўрамиз. “Металлург” сафардаги 16 учрашувнинг 3 тасида ғалаба қозонган, 2 марта дуранг ўйнаган. Қолган 11 та учрашувда мезбонларнинг қўли баланд келган. 

Қуйида Олмалиқда ўтган сўнгги бешта учрашув натижаси билан танишинг:

23.09.2023  ОКМК – Металлург – 2:4
03.08.2022  ОКМК – Металлург – 0:1
19.06.2021  ОКМК – Металлург – 2:0
29.02.2020  ОКМК – Металлург – 1:1
28.06.2019  ОКМК – Металлург – 1:1

"Металлург" матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!