ОКМК БАА йиғинини якунлади. Навбатдаги манзил Туркия!

Жорий йилнинг илк хориж йиғинида ОКМК футбол клуби Бирлашган Араб Амирлигида 20 январдан 3 февралгача ўқув-машғулот йиғинини ўтказди ва Тошкентга қайтиб келди. Ушбу 14 кунлик ўқув-машғулот йиғинини якунлаб, 3 февраль куни қайтган жамоа аъзоларига уч кунлик қисқа таътил берилди.

Шундан сўнг, ОКМК жамоаси 7 февраль куни эрта тонгда Анталия йиғинига жўнаб кетади.

Икки ҳафта (7 февраль - 21 февраль) давомида Туркиянинг Анталия шаҳрида янги мавсумга қизғин тараддуд кўрадиган ОКМК йиғин доирасида бир нечта назорат ўйинларини ўтказишни режалаштирган. Учрашувлар санаси ва бўлажак рақиблар ҳақида кейинроқ батафсил маълумот берилади.

ОКМК матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!