ОКМК сафида япон футболчиси! У ўртоқлик учрашувида майдонга тушди (фото)
Бугун Олмақликнинг ОКМК клуби Анталия йиғини доирасида Украинанинг “Верес” жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.
ОКМК сафида янги футболчи пайдо бўлди. Бу япониялик ҳужумкор футболчи Арихиро Сентоку. Унинг охирги клуби Черногориянинг “Рудар” жамоасидир. 25 ёшли футболчи ҳозирча кўрикда бўлиб турибди ҳамда “Верес”га қарши беллашувда мураббийлар уни бир бўлим синовдан ўтказдилар.
Қизиқарли кечган ўйинда ОКМК 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. 15-дақиқада Дмитро Шаста олмалиқликлар дарвозасини ишғол қилди. Иккинчи бўлимнинг 60-дақиқасида Акром Комилов ҳисобни тенглаштирди. Асосий вақт якунланишига 8 дақиқа қолганида Микола Гайдучик “Верес”га ғалаба келтирувчи голни урди.
ОКМК: Жавоҳир Илёсов, Ислом Тўхтахўжаев, Акром Комилов, Дилшод Аҳмадалиев, Аваз Ўлмасалиев, Ойбек Рустамов, Миржамол Қосимов, Нодир Абдураззоқов, Азиз Холмуродов, Арихиро Сентоку, Хуршид Ғиёсов.
Захирадан майдонга тушганлар: Сардор Раҳмонов, Дилшодбек Ёқубов, Мирзиёд Миродилов, Искандар Бусинов, Элдорбек Бегимов, Улуғбек Суннатов, Азизбек Баҳромов, Али Абдураҳмонов, Мурод Эрматов, Мурод Тошматов, Бахтиёр Қосимов.
Фикрлар