ОКМКнинг икки футболчиси жамоани тарк этди! (фото)
ОКМК жамоаси вакиллари Сарвар Аблаев "Турон"га, Зохиджон Рахимов эса "Андижон-SGS"га йўл олди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
"ОКМК футбол клубининг U-21 таркибида муносиб ўйин кўрсатиб келган Сарвар Аблаев ва Зохиджон Рахимов мавсумнинг иккинчи қисмини бошқа жамоаларда ўтказади.
Сарвар Аблаев Суперлига вакили "Турон" клубига йўл олган бўлса, Зохиджон Рахимов Про-лиганинг "Андижон-SGS" жамоасига кўчиб ўтди.
Ҳар иккала футболчимизнинг кейинги фаолиятига омад ва зафарлар тилаймиз!", - дейилади хабарда.
Фикрлар