ОКМКнинг ОЧЛ-2023/24 мавсуми гуруҳ босқичи учун қайдномаси маълум. Рўйхатда янги футболчи бор! (Фото)

ОКМКнинг ОЧЛ-2023/24 мавсуми гуруҳ босқичи учун қайдномаси маълум бўлди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. 

Илк бор янги форматда ўтказилаётган Осиё Чемпионлар лигасининг 2023/24 мавсумида Ўзбекистоннинг тўртта жамоаси иштирок этади.

Мусобақага саралаш босқичи орқали қўшилган ОКМК аввалига Олмалиқда Уммоннинг “Ал-Сиб” клубини Хуршид Ғиёсовнинг ягона голи эвазига мағлубиятга учратган эди. Кейин плей-офф доирасида Қатарда маҳаллий “Ал-Араби” жамоаси Рубен Санчеснинг голи эвазига кичик ҳисобда доғда қолдирилди.

Энди гуруҳ босиқичи доирасида “C” квартетида ОКМКга Саудия Арабистонининг “Ал-Иттиҳод”, Эроннинг “Сепаҳон” ва Ироқнинг “Эйр-Форс” жамоалари рақиблик қилади.

ОКМК футбол клуби таркибда гуруҳ босиқичи учрашувлари учун ўзгартиришлар киритди. Саралаш учрашувларига жамоамиз рўйхатида бўлган ва кейинчалик бошқа жамоаларга йўл олишган Нодирбек Абдураззоқов ва Абдулла Абдуллаев рўйхатдан чиқарилган бўлса, яқиндагина жамоамиз сафига эркин агент мақомида келган Бахтиёр Қосимов гуруҳ босқичи доирасида жамоамиз шарафини ҳимоя қилиш имкониятига эга бўлди. Шунингдек, ёшлар таркибидан Асилбек Умрзоқов ва Сирожиддин Башриддинов чемпионлар лигаси қайдномасига киритилди.

Умуман олганда, ОКМКнинг гуруҳ босқичи учун топширган қайдномаси қуйидаги кўринишда.

okmk

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!