Оксана Чусовитина Тошкентдаги Жаҳон челленж кубогида иштирок этади
21-24 май кунлари пойтахтимизда спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон челленж кубоги бўлиб ўтади. Мусобақада 19 мамлакатдан 70 нафардан зиёд атлет ғолиблик учун баҳс олиб боради. Беллашувларда юртимиз шарафини ҳимоя қилувчи спортчилар билан танишинг:
Эркаклар: Асадбек Аъзамов, Ҳумоюн Исломов, Мансур Раҳматов, Аҳрорхон Темиров, Озотилла Абдурасулов, Алишер Бойсаров.
Аёллар: Оксана Чусовитина, Солиҳа Турсунбоева, Дилдора Арипова, Шахинабону Юсупова.
Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.

Фикрлар