Оксана Чусовитина Халқаро Олимпия қўмитасининг атлетлар комиссияси таркибига номзод бўлди

“Азизларим, Сизлар билан ажойиб янгиликни баҳам кўрмоқчиман. Бугун мен ХОҚдан ташкилотнинг атлетлар комиссияси аъзолигига номзодлардан бири эканим ҳақида мактуб олдим. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва ХОҚ номзодимни танлашгани учун уларга миннатдорчилик билдираман”, – деди Оксана Чусовитина.

ХОҚ президенти Томас Бах ушбу ўринга 30 нафар номзод кўриб чиқилаётгани ва Токио Олимпиадаси якунида уларнинг 4 нафари комиссиянинг тўлақонли аъзолигига қабул қилиниши ҳақида маълум қилган.

Таъкидлаш жоиз, бу ўзбек спорти учун улкан ютуқдир. Шу пайтгача ўзбекистонлик ҳеч бир матахассис мазкур комиссияга аъзо бўлмаган. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Оксана Чусовитинанинг ХОҚ атлетлар комиссияси таркибига кириши йўлида улкан муваффақият тилаб қолади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!