Оксана Чусовитинадан навбатдаги чемпионлик

Хабар берганимиздек, Хорватиянинг Осиек шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича жаҳон кубогининг навбатдаги босқич беллашувлари бўлиб ўтмоқда. 

Кеча мусобақанинг аёллар тоифасида таяниб сакраш машқи бўйича финал беллашуви бўлиб ўтди. Қувонарлиси, саралашда энг юқори балл жамғариб, ҳал қилувчи баҳсга йўлланма олган ҳамюртимиз Оксана Чусовитина финалда ҳам тенгсиз эканлигини яна бир карра намойиш қилди.

Иккинчи ва учинчи ўринлар словениялик Тяса Кисселеф ҳамда россиялик Виктория Трикинага насиб этди. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар