Оксана Селехметьева ишончни оқлай олмади
Ads

Россиялик теннисчи Оксана Селехметьева "Катта дубулға" туркумига кирувчи "Ролан Гаррос" турниридаги иштирокини якунланди.

У мусобақанинг иккинчи даврасида хитойлик Жен Цзин Венга қарши кортга чиқди. Афсуски, россиялик ёш теннисчи ушбу ўйинда 4:6, 4:6 ҳисобида мағлубиятга учради.

Энди Жен мусобақанинг учинчи даврасида тайванлик Жоанна Гарланд билан рақобаталашади.

Sports.uz