"Октагон 57" турнирида яна бир Ўзбекистон вакили жанг қилади. Рақиб маълум!
Хабарингиз бор, 19 апрель куни Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида “Октагон 57” турнири ташкил этилади. Мазкур жанг кечасида бир қатор ўзбекистонлик жангчилар ҳам октагонга кўтарилади. Бугунга келиб, яна бир вакилимизнинг иштироки маълум бўлди. Яъни, мағлубиятсиз одимлаётган Муҳиддин Мамажонов (5-0) қирғизистонлик Кутман Асековга қарши жанг қилади.
Шунингдек, ушбу кечада Шоҳасан Мирзаматов, Амирхон алихўжаев, Азизбек Темиров, Диёрбек Рўзибоевлар ҳам октагонга кўтарилади.
Фикрлар