"Октагон 59" турнирида жанг қиладиган ўзбекистонликлар ва уларнинг рақиблари маълум!

  • 25 май, 13:42
  • 0
  • MMA

23 июнь куни Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида "Октагон 59" турнири ташкил этилади. Мазкур жанг кечасида бир қатор юртдошларимиз навбатдаги жангларини ўтказади. Жумладан, ярим ўрта вазн (77,1 кг) тоифасида Шоҳасан Мирзаматов (12-3) қозоғистонлик Маҳир Мамедовга(19-3) қарши, Суҳроббек Отажонов (6-1) бразилиялик Клаудечи Брито (9-3) билан ўзига хос жангда октагонга кўтарилади. Шунингдек, Сардор Худойбердиев (7-2) қирғизистонлик Муртазали Магомедов (7-0) билан баҳс юритса, Рамзиддин Омонов (5-3) қозоғистонлик мағлубиятсиз одимлаётган Тимур Куаниш (4-0) билан жанг қилади. Ҳозирча ушбу қарама-қаршиликлар маълум. Жанг қиладиган ўзбекистонликлар сони яна ошиши мумкин. 
Мазкур муҳим жангларда ҳамюртларимизга омад тилаймиз! 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!