Олег Тактаров – Фёдор Емельяненко, икки жангчи ҳам ўзининг энг юқори формасида бўлганида ким ғалаба қозонарди?
ММА бўйича таниқли фахрий, Россия Федерациясидан биринчи UFC чемпиони Олег Тактаров ватандоши ва афсонавий ММА жангчиси Фёдор Емельяненко билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди. Тактаров, агар иккаласи ҳам энг яхши формада бўлганида, уларнинг жангида ким ғалаба қозонишини айтди.
“Умуман олганда, Фёдорга Кстоводаги асосий спарринг шеригим бўлган Сергей Лоповок жанг қилишни ўргатган. Услубига келсак, Фёдор улоқтирувчи жангчи, cамбо ва дзюдодан яхшигина хабардор эди. Лекин, такрор айтаман, мен ўзимнинг юқори формамда ундан анча устун эдим”, - дея Тактаров сўзларини келтирди “Совет Спорт”.
Маълумот учун, Тактаров ММА даги фаолияти давомида 17 ғалаба ва 5 мағлубиятга эга. Унинг иштирокидаги иккита жанг дуранг билан якунланган. Емельяненко эса ММА да жами 40 та ғалаба ва эттита мағлубият қайд этган.
Фикрлар