Олег Тюлькин: Имкониятимизнинг 20 фоизини ҳам кўрсата олмадик

 


“Шўртан” – “Динамо” жамоалари ўртасидаги учрашувидан сўнг дастлаб “Динамо” бош мураббийи Олег Тюлькин журналистлар саволларига жавоб қайтарди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Ўйин борасидаги фикрларингиз?

- Авваламбор “Шўртан”ни бугунги ғалаба билан табриклайман. Ушбу тенгкурашлар остида ўтган баҳсда ўзимизга гол уриб вазиятни мураккаблаштириб қуйдик. Бугун шогирдларим ўз имкониятларини ҳаттоки 20% ҳам кўрсата олишмади.

Саиджамол Давлатжонов ва аксарият футболчилар кетма-кет учинчи учрашувда ҳам асосий таркибда майдонга тушаётган бўлишсада, фойдали иш коэффициенти пастлигича қолмоқда. Бу борада сиз қандай фикрдасиз?

- Саиджамол Давлатжоновнинг ўйинига алоҳида тўхталадиган бўлсам, у ҳали ўз устида кўп ишлаши керак, чунки унда катта потенциал бор. Хатолари устида кўпроқ ишлаши керак. Аммо “Бунёдкор” билан учрашувдан сўнг нафақат бу футболчининг балки бутун жамоани хайрихоҳликка бошлаш ва барқарор ўйинини тиклаш жараёни бироз қийин кечмоқда.

Ҳимоядаги ўйинни қандай баҳолайсиз?

- Орахавацнинг таркибда йўқлиги жуда панд бермоқда. Жамоага концентрация ҳам етишмаяпти. Бу жорий мавсумдаги иккинчи автоголимиз. Бунинг устидан тегишли тартибда ишлаймиз.

Олдинда “Пахтакор”га қарши учрашув кутиб турибди. Таркибда жиддий ўзгаришлар қилиш вақти келмадими?

- Кейинги ўйинда Аднан Ораховац сафимизда бўлади. Аммо муаммо бу билан ечимини топмайди. Сабаби, Давлатжонов рақиб жамоадан ижарага олинган ўйинчи ва тошкентликларга қарши майдонга тушолмайди. Таркиб борасида яна ўзгаришлар қилишга мажбур бўламиз. Кўрамиз, таркибни қай даража ўзгартира олармиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!