Олег Зотеев бу йил Суперлигада қайси жамоа чемпион бўлишини айтди

“Мавсум-2023” ҳам аста-секин эшик қоқиб келмоқда. Яна бир неча кундан сўнг жорий йилдаги чемпионатга старт берилади.

Ўтган мавсумда “Пахтакор” чемпионликни қўлга киритганидан хабарингиз бор. Бу йил яна кўпчиликни фаворитлар қизиқтириши ва албатта якунда чемпионлик кимга насиб қилиши жуда ва жуда қизиқтириши бор гап.

Яқинда “Локомотив” клуби билан шартнома имзолаган тажрибали футболчи Олег Зотеев Sports.uz сайтига берган интервьюсида бу йил Суперлигада қайси жамоа чемпион бўлиши ҳақида гапирди.

зотеев_2

“Пахтакор”нинг чемпионлигини кутганмидингиз?

- Ҳа, 100 фоиз. Бу йил ҳам “Пахтакор” чемпион бўлса керак.

- Сабаб?

- Биринчи навбатда таркиб сақланиб қолинган. “Насаф” ҳам курашади. 3-4 йилдан бери битта таркиб қолган бўлса бу ютуқ. “Навбаҳор”да тахминан 70 фоизга таркиб ўзгарган. Улар биринчи даврада қийналади, менимча. Бир-бирини тушуниб кетиши учун ҳам вақт керак-ку. “Навбаҳор”да деярли барча ҳимоячилари алмашди. АГМКда ҳам барқарор таркиб бор. Ўйлайманки, бу клуб ҳам яхши натижа кўрсатиши мумкин. Балки адашаётгандирман, аммо менимча “Пахтакор” чемпион бўлади.

"25 ёш бўлганимда у ерга текинга ҳам борардим, менга қизиғи қолмади" ёхуд Олег Зотеев Анталияда очиқ интервью берди (1-қисм)

"Ҳайрон қолдим, Кореядан қайтганимдан сўнг Ўзбекистон чемпионатида қийналаман деб ўйлагандим" ёхуд Олег Зотеев Анталияда очиқ интервью берди (2-қисм)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!