Олег Зотеев: Кейинги учрашувда кучлироқ ўйин кўрсатамиз
Ads

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг биринчи турда Уммон устидан қийинчилик билан қозонган ғалабаси ҳақида ҳар ким ўз фикрларини билдиришяпти. Тўғри, бу биринчи ўйин бўлгани учун ҳам футболчиларимиз қийналишди. Аммо биз нима бўлса ҳам якунда уч очкони қўлга киритдик. Олдинда эса бизни Туркманистонга қарши дерби беллашув кутиб турибди. Ҳозирда футболчиларимиз машғулотларда кўтаринки кайфият билан ушбу ўйинга тайёргарликни олиб боришмоқда. Уммонга қарши баҳсда қанот ҳимоячиси сифатида тўп сурган Олег Зотеев эса Уммон ва бўлажак баҳс ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Кутилганидек, биринчи ўйин жуда катта босим остида ўтди. Чунки бундай йирик мусобақалардаги илк учрашувда албатта ҳар доим ҳаяжон бўлади. Биз фақат ва фақат ғалаба учун майдонга тушганимиз боис зиммамиздаги масъулият ҳам катта эди. Тўғрисини айтсам, уч очкони қўлга киритиб, ижобий натижага эришганимиздан ҳамма хурсанд. Учрашувни ҳамма кўрди, биламан ўйин давомида кўп хатоларга йўл қўйдик. Шундай бўлса-да, биз якунда ўта қимматли ғалабани қўлга киритдик.

- Умумий олиб қараганда, Осиё Кубогида кучсиз жамоанинг ўзи йўқ. Масалан, ўша Уммон терма жамоаси ҳам кучли рақиблар қаторига киради. Яхши шаклланган жамоа, тўпни ўзида яхши назорат қила олади. Футболчилари эса индивидуал маҳорати билан ажралиб туришади. Қисқаси, кучли рақиб. Уммоннинг Япония билан учрашуви қийин бўлади деб ўйлайман.   

- Айни пайтда машғулотларда йўл қўйган хатоларимиз устида ишлаяпмиз. Айтишим керакки, бутун жамоада кайфият зўр. Навбатдаги учрашув ҳам биз учун жуда муҳим. Кейинги ўйинга янада яхши кайфият билан майдонга тушиб, кучлироқ ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Асосийси, мухлисларимиз бизни қўллаб-қувватлашда давом этишсин, чунки уларнинг далдаси бизга жуда ҳам муҳим – дейди Олег Зотеев.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
darwesh
11/01/2019 22:47
Агар Купер уша Купер булса, жиддий ракиблар билан сифатли уйин курсатишимиз керак.
&
А.Н.Т
11/01/2019 19:59
Омад сизларга
&
Лео Месси
11/01/2019 19:52
Уят ҳамменгаа....бундан кўра ўлганларинг яхши. Ўйинми шуям