Ольга Забелинская маррага 9-ўринда етиб келди

Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган велоспортчи Ольга Забелинская ҳозиргина шоссенинг гуруҳ пойгаси дастурида 137 км масофани босиб ўтди.

У 137 км масофани 3 соат 54 дақиқа 31 сонияда босиб ўтди. Бу эса 9-ўрин сифатида қайд этилди. Афсуски, Ольга медалларга даъвогарлик қила олмади.

Эслатиб ўтамиз, кеча бошқа бир велоспортчимиз Муроджон Холмуродов шосседаги гуруҳ пойгасида 234 км масофада баҳс олиб борган ва маррага 64-бўлиб етиб келган эди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!