Олимжон Назаров камарини ҳимоя қилади ва яна икки боксчимизнинг рақиблари маълум! (ФОТО)

  • 22 январь, 2020, 08:20
  • 0
  • Бокс

29 февраль куни Камбоджада бокс бўйича навбатдаги мусобақа бўлиб ўтади. Ушбу турнирда ҳамюртимиз Олимжон Назаров WBA Oriental камарини ҳимоя қилиш учун рингга кўтарилади. Унга филиппинлик Орьли Сильвестр рақиблик қилади. Жанг 12 раунддан иборат бўлади.

Рейтинг учун жанг қиладиган яна икки ҳамюртимиз Абдурасул Исмоилов ва Равшанбек Шерматовнинг рақиблари ҳам маълум бўлди.

Абдурасул Исмоилов 63 кг вазн тоифасида тажрибали филиппинлик Адоньс Агуелога қарши рейтинг жанггини ўтказади. Жанг эса 8 раундлик қилиб белгиланган.

54 кг вазн тоифасида рингга кўтариладиган Равшанбек Шерматовнинг жангги 6 раунддан иборат! Унга қарши яна филиппинлик Мелмарк Диньос жанг олиб боради.

photo_2020-01-21_17-02-02

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!