Олимжон Назаров навбатдаги ғалабасини қўлга киритди

  • 28 январь, 2023, 12:48
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 2
  • Бокс
CHERY AUTO
Профессионал бокснинг ўта енгил вазн тоифасида (50,8 кг) WBO Oriental камари эгаси, юқори рейтингли боксчиларимиздан бири ҳисобланган Олимжон Назаров (29-5, 15КО) навбатдаги жангини Жанубий Кореянинг Сеул шаҳри мезбонлик қилган профессионал бокс оқшомида таиландлик Жакравут Мажунгоенга (42-3-2, 21КО) қарши ўтказди. 
 
Баҳс тўлиқ давом этди ва унда ҳамюртимиз ҳакамларнинг бир овоздан қарорига кўра ғалабага эришди. Шундай қилиб, Назаров ўзининг WBO Oriental камарини муваффақиятли ҳимоя қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Ботир
28/01/2023 14:37
Яша уголовного бола.
&
Ботир
28/01/2023 14:39
Угил бола деб ёзгандим.