
Олимпиада совриндорлари Японияга жўнаб кетишди
"Токио-2020" Олимпиадаси совриндори, Жаҳон чемпиони Давлат Бобонов ҳамда Париж-2024 Олимпия ўйинлари совриндори Алишер Юсупов мураббий Нурали Қобулов бошчилигида Японияга йўл олди.
Терма жамоамизнинг етакчи дзюдочилари Япониянинг Хиратсука шаҳрида жойлашган Токай Университетида ўқув-машғулот йиғини ўтказишади. Давлат Бобонов Париж Олимпиадасидан кейин жароҳат сабаб мусобақаларда иштирок этмади. Алишер Юсупов ҳам деярли турнирларда қатнашмади.
Шу сабабдан ҳар икки дзюдочимиз индивидуал тарзда, алоҳида белгилаб берилган машғулотлар орқали оптимал спорт формага кириб боришади. Дзюдо ватанидаги ўқув-машғулот йиғини 12 сентябргача давом этади.
Фикрлар