"Олимпик" Анталиядаги сўнгги назорат учрашувида ғалаба қозонди

"Олимпик" жамоаси бугун Туркиядаги йиғин доирасидаги сўнгги еттинчи ўйинини ўтказди. Унда жамоа аъзоларига Грузиянинг "Колхети-1913" клуби рақиб бўлди.

Баҳсда вакилларимиз 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. "Олимпик" сафида Пўлатхўжа Холдорхонов ва Мустафо Абдуманнопов гол муаллифига айланди.

Назорат учрашуви
"Мегасарай" стадиони, Анталия.
"Олимпик" - "Колхети-1913" (Грузия) - 2:1

Голлар: Пўлатхўжа Холдорхонов 35, Мустафо Абдуманнопов 65.

"Олимпик" таркибида майдонга тушган футболчилар: Эдем Неманов (Шукрон Йўлдошев 46), Фарруҳ Мухторов, Мустафо Абдуманнопов, Акбар Абдурасулов, Муҳаммадазиз Иброҳимов, Жалолиддин Содиқов, Беҳруз Асқаров, Асад Жўрабоев, Тимур Мамасидиқов, Пўлатхўжа Холдорхонов (Асад Саидхонов 46).

"Олимпик" матбуот хизмати.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!