"Олимпик" жамоаси "Бунёдкор", "Металлург" ва "Пахтакор" футболчилари билан шартнома имзолади
Ўзбекистон футболида трансфер мавсуми айни қизғин паллада. Жамоалар керакли футболчилар билан шартномалар имзоламоқда.
ПФЛ матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, "Олимпик" ФК Даврон Aнваров ("Металлург"), Талгат Нигматулин ("Оқ-тепа"), Икром Эркинов ("Бунёдкор"), Любомир Бондаренко ("Бунёдкор") каби футболчиларни мавсум якунига қадар ижарага олди.
"Пахтакор" футбол мактаби тарбияланувчиси Дилшод Йўлдошев "Олимпик" ФК билан йил якунигача шартнома имзолади.
Фикрлар