"Олимпик" мураббийи: "Қизил карточка ўйинни ўзгартириб юборди"

Суперлига 8-туридан ўрин олган Қизилқум – Олимпик (2:4) учрашувидан сўнг меҳмонлар мураббийи Сергей Чигодаев матбуот анжуманида иштирок этди.

"Икки турли таймларга гувоҳ бўлдик. Биринчисида биз қийналдик, айрим футболчилар ўйинга киришиб кета олишмади. Балки, уларда хаяжон бўлгандир. Иккинчи бўлимда эса иштиёқ билан ҳаракат қилдик ва ғалабага эришдик. Ўйлашимча, бугун 3 очкога ҳақли эдик.

Бош мураббий Франциядан эртага қайтиши кутилмоқда. Албатта, келгуси учрашувга жамоани Кападзе бошлаб тушади.

Иккита дарвозабонимизда жароҳат бор эди. Умуман олганда, "Олимпик"да биринчи дарвозабон ёки иккинчи дарвозабон деган тушунча мавжуд эмас. Уларнинг ҳар бири жамоага ёрдам бера олади.

Албатта, қизил карточка ўйиннинг боришини ўзгартириб юборди. Рақибнинг етакчи футболчиларидан бири қизил карточка олиши бизнинг имкониятларимизни янада оширди".

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!