"Олимпик" ўртоқлик ўйинида Европа клубидан устун келди

Ўртоқлик учрашуви доирасида Тошкентнинг "Олимпик" клуби Босния ва Герцеговинанинг "Вележ Мостар" жамоасига қарши майдонга тушди. Ушбу беллашувда "олимпиячилар" 2:1 ҳисобида зафар қучди. 

"Олимпик" сафида Алишер Одилов ҳамда Руслан Жиянов гол урган бўлса, рақиб жамоанинг ягона голига Веҳабович муаллифлик қилди. 

"Олимпик": 1.Шукрон Юлдашев, 2.Саидазамат Мирсаидов, 4.Одилбек Абдумажидов, 44.Шаҳзод Тоиров, 6.Беҳзод Шамсиев, 23.Абдурауф Бўриев, 30.Жасурбек Жалолиддинов, 21.Муҳаммадазиз Иброҳимов, 11.Отабек Жўрақўзиев, 7.Русланбек Жиянов, 37.Алишер Одилов.

Захирадан тушганлар: 16.Дилшод Йўлдошев, 18.Сардорбек Маҳмудов, 70.Асадбек Раҳимжонов, 5.Искандар Бўсинов, 28.Аҳмадилло Муқимжонов, 20.Мустафо Абдуманнопов, 10.Фарруҳбек Мухторов, 47.Нодирбек Абдуҳолиқов, 99.Муҳаммадали Ғиёсов, 9.Тимур Мамасиддиқов, 17.Азамат Абдурашидов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!