"Олимпик" устози: "Ўйлашимча, битта ғалаба билан саволни ёпа олмаймиз"

Суперлигада 21-тур ўйинлари давом эттирилди. "Олимпик" ўз майдонида "Қизилқум" клубини қабул қилди. Беллашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Денис Коростиченко матбуот анжуманида иштирок этди.

- Биринчи навбатда йигитларни ғалаба билан табриклайман. Йигитлар бор кучини сарфлади. Бугун "Олимпик"нинг асл услубидан чекиниб, тактикани ўзгартирдик. Бизга натижа жуда ҳам муҳим эди. Ўйлаганимиз иш берди.

- Узоқ муддатли ғалабасиз сериядан сўнг 3 очко қўлга киритилди. Бу футболчиларга ижобий таъсир қиладими?

- Албатта, ҳар қандай ғалаба жамоага яхши кайфият бағишлайди. Аввалги ўйинларда ҳам биз ёмон тўп тепмаганмиз, аммо ғалаба руҳи етишмаган эди. Шогирдларим ўз кучига ишонишни бошлади. Айнан шу ғалаба уларга қўшимча куч бўлади. Олдиндаги баҳсларга ижобий импульс беради. Мусобақадаги ҳолатдан келиб чиқиб, бизни бошқачароқ ўйнашга ва натижа қатд этишга ундади. 

- Бу ғалаба "Олимпик"нинг элитада жон сақлаб қолишга имкон берадими?

- Бу вазиятни ҳам ҳисобга олган эдик. Кейинги турда "Андижон" билан тўқнаш келамиз. Ўйлашимча, битта ғалаба билан саволни ёпа олмаймиз. Камлик қилиши мумкин. Қолган баҳсларда, максимал даражада очко олишга интиламиз. 

- "Олимпик" бўш зоналардан фойдаланмагандек туюлди?!

- Бир ҳафта аввал ўйин услубимизни ўзгартиришга қарор қилдик. Иккита ўртоқлик учрашувида бу схемани синаб кўрдик. Тўғри, сўнгги дақиқаларда йигитлар керакли жойда бўлишда муаммоларга дуч келдик. Балки, ўз услубимизга қайтармиз. Агар нимадир ўхшамаса, ўйиннинг ўзидаёқ 4-3-3 схемасига қайтиб олишни режа қилган эдик. Вазиятдан келиб чиқиб ўзгаришсиз қолдирдик.

- Айрим эпизодларда футболчиларингиз тўпни узоқ ушлаб қолаётгандек туюлмаяптими?

- Ҳа, буни инкор этиб бўлмайди. Майдон марказидаги ижрочиларимиз алдаб ўтиш ва керагидан ортиғини қила олишини исботлагиси келади, аммо катта футболда баъзан оддий қарорлар кўпроқ наф беради. Ўйинни таҳлил қилиб, керакли кўрсатмаларни берамиз. 

- "Андижон" билан келгуси турда тахминан қандай ўйин кутяпсиз?

- Уларнинг "Металлург" билан баҳсини кўриб чиқиб, ундан олдинги ўйинларини ўрганиб керакли кўрсатмаларни берамиз.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!