"Олимпик" ва "Навбаҳор" кубок баҳсларида бир маротаба тўқнаш келган. Ғолиб эсингиздами? (превью)

Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финалидан ўрин олган баҳсда “Навбаҳор” сафарда “Олимпик” (Тошкент) клуби меҳмони бўлади. 

Превью. Олимпик Навбаҳор ўйинига

“Навбаҳор” ва “Олимпик” жамоалари Ўзбекистон Кубоги баҳсларида бир марта рўбарў келишган. Ўтган мавсумда ушбу мусобақанинг гуруҳ босқичи ўйинларида мазкур клублар биргаликда “D” гуруҳидан жой олган ҳамда 2021 йилнинг 30 апрель куни Намангандаги “Марказий” ўйингоҳида бўлиб ўтган баҳсда “Навбаҳор” учрашувнинг 29-дақиқасида Мирзоҳид Ғофуров томонидан урилган гол ҳисобига 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган ҳамда жами 9 очко тўплаган ҳолда, гуруҳ босқичи ғолиби сифатида кейинги босқичга йўл олган, “Олимпик” ҳам 6 очко жамғариб, 2-ўринни эгаллаб, нимчорак финал йўлланмасини қўлга киритганди.                      

Эслатиб ўтамиз, “Олимпик” – “Навбаҳор” учрашуви 23 август куни Тошкентдаги “Жар” стадионида соат 19:00 да старт олади.                 

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати     

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!