"Олимпик" хориж йиғинидаги охирги ўйинда йирик ҳисобда зафар қучди

Суперлига янги мавсумига тайёргарлик кўраётган "Олимпик" бугун Туркиядаги йиғинни якунлади. 

Охирги ўйинда Кападзе шогирдлари Қирғиз Республикаси вакили "Алай"ни 4:0 ҳисобида мағлуб этди. Дастлаб, Жасур Жалолиддинов ҳисобни очди, Руслан Жиянов эса орадаги фарқни оширди.

Иккинчи таймда Рустам Азимов дублни нишонлаб, жамоасининг йирик ҳисобдаги ғалабасини таъминлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!