"Олимпик"га қарши биринчи таймда "Пахтакор" футболчиси жароҳат олди

Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган "Олимпик" - "Пахтакор" баҳсининг илк дақиқаларида меҳмонлар таркибидан Дилшод Саидов жароҳат олиб, майдонни тарк этди. 

Ибрҳим Ибрагимов тўп учун курашда ҳимоячининг оёғига зарба бериб юборди. Дастлаб, футболчи ўйинни давом эттираётганди, лекин бироз вақтдан кейин у мажбурий тарзда алмаштирилди. 

Саидов ушбу мавсум "шерлар"нинг асосий ҳимоячиларидан бирига айланиб бормоқда. У жамоаси таркибида умумий 8 та баҳсда майдонга тушиб, 1 та ассист амалга оширди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!