Олимпия терма жамоамиз бугун Таиландга учиб кетади

CHERY AUTO

збекистон олимпия терма жамоаси Осиё чемпионатига тайёргарликнинг якуний босқичини Бирлашган Араб Амирликларида олиб бораётганидан хабарингиз бор.

Tecno

Любинко Друлович бошқарувидаги олимпиячиларимиз 16 декабр – 1 январ оралиғида кунига 2 маҳалдан машғулотлар ўтказишди. Йиғин доирасида 4 та ўртоқлик учрашувлари ҳам ташкил этилди ва уларнинг барчасида олимпиячиларимиз ғалаба қозонишди.

Бугун футболчиларимиз Дубайдаги йиғин доирасидаги сўнгги машғулотни ўтказди. Шу билан олимпия терма жамоамиз БАА йиғинини якунлади. Бугун соат 21:40да терма жамоамиз Таиландга йўл олади.

Мусобақа олдидан якуний ўртоқлик ўйини эса 3 январь куни Бангкокда Қатар олимпия термасига қарши ўтказилади.

Қатар билан ўйиндан кейин терма жамоамиз мусобақа доирасидаги илк учрашувини ўтказадиган Сонгхла шаҳрига йўл олади.

Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси қитъа чемпионатидаги иштирокини 9 январь куни Эронга қарши ўйин билан бошлайди. Учрашув Сонгхла шаҳридаги “Тинсуланон” стадионида бўлиб ўтади.

Comments

You must be logged in to commet!