Олимпиячиларга ҳар медаль учун қанча мукофот пули берилади?

Ёзги Олимпия ўйинларида Франция шарафини ҳимоя қилаётган мезбон спортчилар мусобақадаги медаллар учун қанча мукофот пули олиши маълум бўлди.

RMC Sport нашрининг ёзишича, Олимпия ва Паралимпия ўйинларида ғолиб чиққан франциялик спортиларга 80 минг евро мукофот пули берилади. Шунингдек, ҳар бир кумуш медаль учун 40 минг, бронза медалга 20 минг евро миқдорида маблағ ажратилган.

Агар бир спортчи бир неча маротаба шоҳсупасига кўтарилса, шунга яраша мукофот пули олади.

Масалан, франциялик сузувчи Леон Маршан Олимпия ўйинларида тўртта олтин ва битта бронза, жами бешта медални қўлга киритди. Энди унга 340 минг евро миқдорида мукофот пул берилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!